«Ўзгидромет»нинг ёзишича, 26 март куни кечқурун республика ҳудудининг жануби-ғарбий қисмига Туркманистон ҳудудидан булутли нам массивлар кира бошлади. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва 27 март куни эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғди. Бошқа жойларда ёғингарчилик кузатилмади.

27 март, жума куни, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аввалгидек қуруқ ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айрим жойларга яна ёмғир ёғади.

Ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади, бу меъёрий кўрсаткичлардан бироз юқоридир.

28-29 март кунлари ва келаётган ҳафта бошида мамлакатда об-ҳавонинг қуруқ ва асосан очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста кўтарилиб, 30 март, душанба куни, 22-25 даражани, жанубда 27 даража иссиқни ташкил қилади, бундай ҳарорат йилнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрлардан 6-9 даражага юқоридир.