Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ОАВ: Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнди

ОАВ: Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнди

Хитойнинг Чанъэ-4 космик аппарати инсоният тарихида биринчи марта Ойнинг тескари томонига қўнди. Бу ҳақда Хитойнинг Синьхуа агентлиги твиттердаги саҳифасида хабар берилган.

Associated Press агентлигининг Хитой телевидениесига асосан аниқлик киритишича, аппарат Хитой вақти билан соат 10:26да (Тошкент вақти билан 6:26) Ойга қўнган.

Хитой ҳукуматининг қайд этишича, бу воқеа космик тадқиқотлар соҳасида муҳим босқич ҳисобланади.

Аввалроқ, Чанъэ-4 Ойга яқинлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Morgan Stanley 2019 йилни космос йили деб атаганди.

Киритилди: 11:11 03.01.2019. Ўқилди: 1551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!