Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ОАВ: АҚШ разведкаси раҳбари Украина ҳудудлари эвазига Россияга урушни тугатишни таклиф қилган

ОАВ: АҚШ разведкаси раҳбари Украина ҳудудлари эвазига Россияга урушни тугатишни таклиф қилган

Январь ўрталарида АҚШ разведкаси раҳбари Уильям Бёрнс Киев ва Москвага борган. У томонларнинг музокараларга тайёрлигини баҳолаши керак бўлган.

Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung нашрининг немис амалдорларига таяниб берган маълумотларига кўра, Бёрнс ҳудуд эвазига тинчлик вариантини таклиф қилган. Хусусан, Россияга Украинанинг 20 фоиз ҳудуди ҳисобига урушни тугаллаш варианти берилган бўлиши мумкин. Украина ҳудудий ён беришларга рози бўлмаган. Москва эса узоқ истиқболда ғалаба қозониш ва янада йирик ерларни эгаллашига ишонган.

Манбалар Оқ уйда урушни тугаллаш бўйича баҳслар кетаётганини таъкидлашган. МРБ бошлиғи ва Байденнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан низони тезроқ тугатиш ва Хитой масаласига эътибор беришга чақирмоқда. Аксинча, Давлат департаменти бошлиғи Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остин Россиянинг халқаро хавфсизлик тизимини йўқ қилишига қарши чиққан. Улар Киевни янада фаолроқ қўллаб-қувватлаш тарафдори.

Айрим маълумотларига кўра, Украина берилган таклифларни инкор этгач, жаноб Байден Abrams танкларини беришга рози бўлган.

Манба.

Киритилди: 11:52 03.02.2023. Ўқилди: 2378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!