Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нью-Йоркдаги кемасозлик заводида портлаш бўлди

Нью-Йоркдаги кемасозлик заводида портлаш бўлди

Нью-Йоркдаги кемасозлик заводида юз берган портлаш оқибатида жабрланганлар сони 36 нафарга етди, бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Ҳодиса Статен-Айленд оролидаги кемасозлик заводида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга киришган, бироқ тахминан 50 дақиқа ўтгач, кучли портлаш юз берган.

«Нью-Йоркдаги кемасозлик заводида жума куни содир бўлган портлашдан кейин бир киши ҳалок бўлди... 36 киши жароҳат олди, уларнинг аксарияти ўт ўчирувчилар ва бошқа қутқарувчилардир, ҳалок бўлган шахс эса тинч аҳоли вакили бўлган», — дейилади агентлик хабарида.

Киритилди: Бугун 09:49. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!