Нью-Йорк штатининг шимолий қисмидаги черковда портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида беш киши, жумладан, воқеа жойига етиб келган пастор ва ўт ўчирувчилар жароҳат олди.
"43 ёшли пастор Брэндон Питтс ва 43 ёшдан 71 ёшгача бўлган Бунвилля ёнғин хизматининг тўрт нафар ходими жароҳатлар билан маҳаллий касалхоналарга олиб кетилди. Полициянинг айтишича, уларнинг беш нафари оғир, аммо барқарор аҳволда", дейилади хабарда.
Полициянинг айтишича, портлаш билан боғлиқ дастлабки ноқонуний ҳаракатларнинг белгилари йўқ.