Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нью-Мексикода бедарак йўқолган олимнинг жасади топилди

Нью-Мексикода бедарак йўқолган олимнинг жасади топилди

Нью-Мексико штатидаги ўрмон ҳудудида бедарак йўқолган 11 нафар олимдан бирининг жасади топилди, дея хабар берди маҳаллий полиция.

«Сайёҳ Карсон миллий ўрмони ҳудудидан инсон қолдиқларини топиб олди... Шахси аниқланишича, у аввал бедарак йўқолган Мелисса Касиас бўлиб чиқди», — дея полиция хабаридан иқтибос келтиради РИА Новости.

Ўлим сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Аёл ўтган йилнинг июнь ойида қизининг иш жойига бориб келганидан кейин бедарак йўқолган эди. У ҳамёни, ҳужжатлари ва уяли телефонини қолдириб, номаълум томонга кетиб қолган.

Киритилди: Бугун 14:03. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!