Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

NYT: Трамп вице-президент Пенснинг садоқатига шубҳа қилмоқда

NYT: Трамп вице-президент Пенснинг садоқатига шубҳа қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги вақтларда ўз маслаҳатчиларидан улар мамлакат вице-президенти Майк Пенснинг садоқатлилигига ишониш-ишонмасликларини тез-тез сўрамоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Газета манбалари берган маълумотга кўра, АҚШ президенти ушбу саволни «кўп марта» такрорлагани боис президент администрацияси аъзолари орасида хавотир уйғонган. Трамп вице-президентни ишдан олиш ҳақида гапирмаган бўлса-да, маслаҳатчиларнинг фикрича, ушбу саволнинг тез-тез кўтарилаётгани вице-президентга нисбатан нафрат ўсиб бораётгани далилидир.

Хабар беришларича, бир қатор амалдорлар Майк Пенснинг садоқатли эканига Трампни ишонтиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ айрим маслаҳатчилар, айниқса, Оқ уйда ишламайдиганлари Пенснинг ўрнида бошқа, самаралироқ номзод иш олиб бориши мумкинлигини таъкидлаб келмоқда.

Трампнинг аёллар орасида обрўси баланд эмас, шу боис у вице-президентликка аёл кишини тайинлаш орқали вазиятни ўзгартириши мумкин, деб ёзмоқда газета мухбирлари. Хусусан, баъзи маслаҳатчилар вице-президент лавозимига АҚШнин БМТдаги доимий вакили Никки Хейлини тайинлашни тавсия қилган — Хейли хоним 2018 йил охирида БМТдаги лавозимидан кетади.

Ўз навбатида Оқ уй вакили Хоган Гидли The New York Times нашрига берган расмий изоҳида «президент Трамп вице-президент Пенсни тўла қўллаб-қувватлаши»ни айтиб ўтган.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 20:34 17.11.2018. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!