Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нурсултон Назарбоев яна президент бўлади

Нурсултон Назарбоев яна президент бўлади

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕАЭС) фахрий раиси унвони берилиши мумкин.

Манбанинг хабар беришича, ЕАЭС ушбу иттифоқни тузиш айнан унинг ғояси бўлгани учун Назарбоевга бу унвонни беришга қарор қилган. Айни пайтда бундай лавозим йўқ, шу сабаб Қозоғистоннинг экс-президенти қандай ваколатларга эга бўлиши хозирча номаълум.

29 май куни Нурсултонда ЕАЭСнингсаммити бўлиб ўтади, унда иштирокчи давлат раҳбарлари иттифоқнинг беш йиллигини нишонлашади ҳамда Назарбоевни ташкилотнинг фахрий президенти қилиб тайинлаш тўғрисида якуний қарорга келишади.

2019 йилнинг 19 мартида Назарбоев Қозоғистон президентлигидан истеъфога кетган эди. У ҳукуматни узлуксиз 30 йил бошқарди. Шундан сўнг унинг шарафига мамлакат пойтахти Остона Нур-султонга ўзгартирилди. Назарбоев миллат етакчиси (Элбоши) унвонини олди, шунингдек, умрбод Қозоғистон хавфсизлик кенгаши раҳбари ҳамда Нур Отан партиясининг етакчиси вазифаларида қолди.

lenta.ru

Киритилди: 12:02 18.04.2019. Ўқилди: 8131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!