Бугун 5 декабрь, 2021 йил, якшанба

O'ZB

Нурсултон Назарбоев ўз халқидан узр сўради. Нега?

Нурсултон Назарбоев ўз халқидан узр сўради. Нега?

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ўзи ҳақида тайёрланган филм-интервьюда халқдан узр сўради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай Твиттерида ёзган, деба хабар бермоқда xabar.uz сайти.

Укибайга кўра, Қозоғистоннинг биринчи президенти халқдан ўз хатолари учун кечирим сўраган. «Мен ҳеч қачон айтмаган нарсани айтаман. Бу сиз учун сенсация бўлади. Мен халқдан кечирим сўрайман. Буни айтиш жуда қийин»,— деган Назарбоев бошидан кечирган қийинчиликлари ҳақида.

Бундан ташқари, собиқ президент Қозоғистонда коррупцияда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган банкир Мухтор Аблязовнинг қочиши, шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлигини сепаратистлар томонидан эгаллашга уриниш ҳақида гапирган. Сепаратистлар бу вилоятда «Рус ери»ни тузмоқчи эдилар.

Биринчи президент Қирғизистондаги инқилоблар натижасида қочган икки президент — Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевларнинг самолётларининг Қозоғистонга учиб келишини ҳам эслаб ўтган.

Киритилди: 22:10 19.10.2021. Ўқилди: 6187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!