Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нурсултон Назарбоев набирасини узатди

Нурсултон Назарбоев набирасини узатди

Қозоғистон Халқаро муносабатлар, мудофаа ва снеати хавфсизлиги қўмитаси раиси Дарига Назарбоеванинг қизи Венера турмушга чиқди.

Қозоғистон президентининг набираси, айрим маълумотларга кўра, 22 яшар Дален Чайжунусовга турмушга чиққан.

Интернет тармоғида тарқатилган фотосуратларга кўра, никоҳ оқшоми Олма-Отадаги беш юлдузли меҳмонхона Ritz-Carlton нинг баллар залида ўтказилган.

Аммо меҳмонхона вакиллари Sputnik мухбири билан суҳбатда ушбу хабарни тасдиқламадилар ва инкор ҳам этмадилар.

Тўйда "Россия эстрадаси қироли" Филипп Киркоров меҳмон сифатида иштирок этган.

Венера Назарбоева 2000 йилнинг май ойида туғилган. Ёш бўлишига қарамай, ўзини турли соҳаларда синаб кўришга улгурган: "Олма-Ота, менинг биринчи муҳаббатим" ретро-фестивалида Бритни Спирс қўшиғини куйлаган ва Қозоғистон-Россия-Германия ҳамкорлигида суратга олинган "Байконур" фильмида эпизодик роль ижро этган.

Киритилди: 11:05 25.06.2018. Ўқилди: 1624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!