Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нурмагомедов Порьега берган ваъдаси устидан чиқди

Нурмагомедов Порьега берган ваъдаси устидан чиқди

Россиялик яккакурашчи Хабиб Нурмагомедовдан мағлубиятга учраган америкалик яккакураш жангчиси Дастин Порье ўзи асос солган The Good Fight Foundation жамғармасига хайрия маблағи ўтказгани учун доғистонлик спортчига миннатдорлик билдирди.

“Сенинг сахий хайриянг ва ваъданг устидан чиққанинг учун раҳмат. Сен қўшган ҳисса одамларга ёрдам беради”, дейилган жамғарманинг твиттердаги саҳифасида. 

7 сентябрда Порье Абу-Дабида ўтган жангда Нурмагомедовга мағлуб бўлганди. Жангдан кейин икки яккакурашчи ўзаро футболкалар алмашишган. Ўшанда Нурмагомедов Порьега у берган футболкани аукционда сотиб, тушган пулни рақиби жамғармасига ўтказишини айтган.

Киритилди: 04:45 16.09.2019. Ўқилди: 2268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!