Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Нурафшондаги икки қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнашидан бир киши вафот этди

Нурафшондаги икки қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнашидан бир киши вафот этди

Бугун, 27 апрель куни соат 11:40да Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида, “Обод турмуш” МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Бунинг оқибатида бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган. Афсуски, ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган.

Мазкур ҳолатнинг табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари воқеа жойида ишламоқда.

Мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий манбалар орқали бериб борилади.

Киритилди: 13:05 27.04.2021. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!