Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нукусдаги ресторанда портлаш содир бўлди

Нукусдаги ресторанда портлаш содир бўлди

Бугун, 12 июнь куни эрталаб соат 6:00 лар чамасида Нукус шаҳри С.Камалов кўчасида жойлашган икки қаватли «Нео» ресторани иморатида газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Нукус ФВБдан 2 та ёнғиндан қутқариш экипажи етиб келган.

— Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш бинонинг иккинчи қаватидаги ошхонада содир бўлган, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ОАВ ва ЖТБҲҚ гуруҳи бошлиғи, катта лейтенант Айбек Абдирахманов. — Натижада иморат зарарланган. Мазкур воқеадан тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Портлаш содир бўлганида бинода қоровул бўлган, лекин унга жароҳат етмаган.

Воқеа жойига зудлик билан Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ, Ички ишлар бўлими, Прокуратура ва «Тез ёрдам» хизмати ходимлари етиб келган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилиб, етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 12:20 12.06.2021. Ўқилди: 2737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!