Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нукусда “Ёш олимлар академияси” ҳамда Ёшлар технопарки ташкил этилади

Нукусда “Ёш олимлар академияси” ҳамда Ёшлар технопарки ташкил этилади

🏢 Қарорга кўра, Нукус шаҳрида “Ёш олимлар академияси” ҳамда ёш олимлар, стартап лойиҳалар эгалари, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар технопарки ташкил этилади.

☑️ Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузурида ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази очилади.

🗾 Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари электрон хариталаниб, маълумотлар базаси яратилади.

🔎 Шахсларнинг юзи бўйича аниқлаш технологияси жорий этилади.

✅ Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб автоном ичимлик шўр сувни тузсизлантириш технологияси ишлаб чиқилади.

💧Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 минг гектар майдонда пахта, ғалла, кунжут, маккажўхори ва чорва озуқаси экинларини суғоришда ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади.

➡️ Синов лабораториялари модернизация қилиниб (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат), намуналарни лабораторияга етказиш бўйича логистика хизмати йўлга қўйилади.

📌 Шунингдек, шўрланган тупроқлар балл бонитетини аниқлаш мақсадида олий таълим муассасалараро комплекс биокимёвий таҳлил маркази ташкил этилади.

Киритилди: 10:00 30.07.2021. Ўқилди: 1674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!