«Новза» метроси яқинидаги савдо мажмуасида ёнғин кузатилди.Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Тошкент шаҳар «Новза» метро яқинидаги савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида пойтахт ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин соат 18:19 да ўчирилган. Ҳодиса сабаб жароҳатланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни «Авиатор» мажмуасида ҳам ёнғин содир бўлганди.