Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нотаниш шахс тошкентлик аёлни тунаб кетди

A A A
Нотаниш шахс тошкентлик аёлни тунаб кетди

Жорий йилнинг 17 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи, Бишкент кўчасида жойлашган Соғломлаштириш маркази мураббийси Н.Б. исмли аёлнинг хизмат хонасидан 3 150 000 сўм пули ва 610 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Янгийўл тумани А.Қаххоров кўчасида яшовчи А.У. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 18:08 30.04.2019. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар