Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нострадамуснинг 2018 йилга алоқадор даҳшатли башорати эълон қилинди

Нострадамуснинг 2018 йилга алоқадор даҳшатли башорати эълон қилинди

Тадқиқотчилар франциялик афсонавий башоратчи Мишел Нострадамуснинг ёзувларида 2018 йилга алоқадор бўлган даҳшатли фалокатларни аниқладилар.

ХVI асрда яшаган Нострадамус 2018 йилни инсоният учун энг хавфли йил деб ҳисоблаган. Британия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Нострадамус Учинчи жаҳон уруши Францияда бошланишини ва камида 26 йил давом этишини тахмин қилган.

Унинг тахминларига қараганда, агар одамзод ҳозирданоқ ақлини йиғиб олмаса ва Учинчи жаҳон уруши бошланса, инсоният деярли қирилиб кетади, сўнг Ер юзини даҳшатли ёнғинлар эгаллаб олади.

Бундан ташқари, башоратчи дори воситаларининг ривожланиши натижасида одамлар 150 йил яшаб, қуш ва ҳайвонлар тилини тушунишини ҳам ёзиб қолдирган.

 

Киритилди: 13:15 06.11.2018. Ўқилди: 6541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!