Бугун 15 август, 2020 йил, шанба

O'ZB

Нострадамус башорати: СССР 2020 йилда қайта тикланади, Хитой эса...

Нострадамус башорати: СССР 2020 йилда қайта тикланади, Хитой эса...

Тадқиқотчи Дмитрий Зима Мишел Нострадамуснинг ақлга сиғмас башоратларидан бирни билишга муваффақ бўлди. "Шифрланган Нострадамус" китобининг муаллифи астролог Дмитрий Зима таниқли француз башоратчисининг 2020 йилга мўлжалланган тахминларини тақдим этди, дейди “esoreiter.ru”.

Зиманинг таъкидлашича, Нострадамуснинг башоратлари орасида илгари СССР таркибига кирган республикаларнинг бирлашиши ҳақида маълумотлар бор экан. Ушбу жараён 2020 йилда бошланиши ёзиб ўтилган.

Тадқиқотчининг сўзларига кўра, 2020 йилда инсониятни "янги олтин аср" кутмоқда, бу даврда давлатлар ўртасидаги чегаралар йўқолади. Бироқ бундан олдин собиқ иттифоқ республикалари яна бирлашадилар.

Хитойнинг эса келгуси воқеалардаги роли унинг ўсиб бораётган молиявий ва сиёсий кучига қарамай унчалик катта бўлмайди.

Зиманинг сўзларига кўра, Нострадамуснинг башоратида англо-сакслар ва руслар ўртасидаги тобора кучайиб бораётган можаро аниқ кўрсатиб ўтилган. Охир оқибат, бу қарама-қаршилик бутун инсониятнинг келажагини белгилайди. Бундан ташқари, ушбу можарода Европанинг роли шунчалик кичикки, унга таъсир ўтказа олмайди.

Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, Россия ва Буюк Британия ўртасидаги можаро дипломатик майдонда аллақачон сезилмоқда. Фақатгина Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиш жараёни узоқ давом этаётгани тўқнашувнинг янада авж олишига йўл қўймаётган экан.

Киритилди: 22:45 06.12.2019. Ўқилди: 15522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!