Норвегия ҳукумати 2026 йил охиригача ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун ёш чекловини жорий этишни режалаштирмоқда.
📅 Режага кўра, платформалардан фойдаланиш 15–16 ёшгача чекланади ва рухсат 16 ёшга тўлган йилдан бошлаб берилади.
Бош вазир Йонас Гар Стёрега кўра, мақсад — болаларни алгоритмлар таъсиридан ҳимоя қилиш ва уларнинг болалигини сақлаб қолиш.
Қайд этилишича, Франция, Дания, Испания ва Португалия ҳам шунга ўхшаш чораларни кўриб чиқмоқда.