Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Норвегия уруш пайтида жароҳатланган украиналикларни даволаш учун салкам 9 миллион евро ажратади

Норвегия уруш пайтида жароҳатланган украиналикларни даволаш учун салкам 9 миллион евро ажратади

Норвегия ҳукумати украиналикларни Европага тиббий эвакуация қилиш дастури учун 100 миллион крон (тахминан 8,7 миллион евро) ажратади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Йонас Гар Стёре маълум қилди. Унинг таъкидлашича, "оғир яраланганларнинг бир қисмини даволаш учун олиб кетиш жуда муҳим".

Норвегиянинг Verdens Gang нашрининг қайд этишича, Россия билан урушда яраланган украиналикларни эвакуация қилиш дастури 2022 йил августидан буён амал қилади. Жабрланганлар учувчи реанимация бўлими вазифасини бажарадиган қайта жиҳозланган SAS самолётида ташилади. Норвегия ва ЕИ ўртасидаги амалдаги келишув муддати жорий йилнинг ноябр ойида тугаши керак эди, аммо энди 2025 йилнинг апрелигача узайтирилади.

"Афсуски, ушбу ёрдамга талаб ҳали ҳам юқори, шунинг учун биз дастурнинг амал қилиш муддатини узайтирамиз", деди Стёре. Унинг сўзларига кўра, икки йил давомида Норвегия самолётлари 1931 нафар ярадор украиналикни эвакуация қилган — бу Украинадан Европага даволаниш учун олиб кетилганларнинг деярли ярмига тенг. "Уруш ва одамларнинг асоссиз ўлдирилиши тўхтайди, деб умид қиламан, ҳали бунинг якуни кўринмаяпти", дея қўшимча қилди Норвегия бош вазири.

Киритилди: 20:15 24.09.2024. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!