"Норвегия қуролли кучлари Украинага 155 миллиметрли 10 мингта артиллерия снарядларини жўнатди", — деб хабар берди Норвегия Мудофаа вазирлиги.
Ўқ-дорилар аллақачон мамлакатдан чиқиб кетган.
Норвегия армиясининг қўшимча қилишича, снарядлар бир неча турдаги қуроллар, жумладан М-109 ўзиюрар гаубица учун қўлланиши мумкин. Жорий ҳафтада Форбес журнали Ғарб давлатлари Украинага 50 га яқин гаубица етказиб берганини хабар қилди.
Норвегия мудофаа вазири Бёрн Арилд Грам мамлакат Украина Қуролли кучларини қурол-яроғ билан таъминлашда давом этишини таъкидлади.