2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса тарбияланувчиларни марказга олиб кетаётган транспорт воситасида 6 нафар бола бўлган вақтда юз берган.
Афсуски, ҳодиса оқибатида тарбияланувчилардан бири — 2015 йилда туғилган Ш.Х. оғир тан жароҳати натижасида вафот этди.
Қолган 5 нафар болага Норин туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирги вақтда уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Агентлик мазкур ҳолатни чуқур афсус билан қабул қилади ва марҳуманинг оиласига чуқур таъзия билдиради.