Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

NORAD самолётлари Гренландиядаги Америка базасига жойлаштирилади

NORAD самолётлари Гренландиядаги Америка базасига жойлаштирилади

Шимолий Америка Аэрокосмик Мудофаа Қўмондонлигининг (NORAD) ҳарбий самолётлари Вашингтоннинг оролга бўлган даъволари фонида Гренландиядаги АҚШ базасига етиб келади.

Бу ҳақда NORAD ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Питуффикда улар "Қўшма Штатлар, Канада ва Гренландия ўртасидаги мустаҳкам мудофаа ҳамкорлигига асосланиб, олдиндан режалаштирилган турли тадбирларни" қўллаб-қувватлайдилар.

"Ушбу фаолият Дания Қироллиги билан мувофиқлаштирилган ва барча қўллаб-қувватловчи кучлар зарур дипломатик рухсатномалар билан ишламоқда. Гренландия ҳукумати ҳам режалаштирилган тадбирлар ҳақида хабардор қилинган", дейилади қўмондонликда.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!