Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нодирбек Абдусатторов Гамбург турниридан қанча ишлаб олди?

Нодирбек Абдусатторов Гамбург турниридан қанча ишлаб олди?

Хабарингиз бор, кеча Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири якунланди.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сурган Фишер шахмати бўйича мусобақада блиц ва рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен чемпион бўлди. У финал баҳсида америкалик Фабиано Каруанани 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Гамбург турнирининг умумий мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этди. Чемпион Карлсен 60 000 долларга эга чиқди. Иккинчи ўрин соҳиби Фабиано Каруана 40 000, кучли учликдан жой олган Левон Аронян эса 30 000 долларни қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун баҳсда айнан Аронянга 0,5:1,5 ҳисобида ютқазиб қўйган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 20 000 долларлик бўлди. Сўнгги ўринни эгаллаган хитойлик шахматчи Дин Лижэнь ўз ҳамёнини 8 000 АҚШ долларига бойитиб олди.

Киритилди: 21:06 17.02.2024. Ўқилди: 3156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!