Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нодавлат университетлар диплом кейинчалик тан олинмаслиги мумкинми?

Нодавлат университетлар диплом кейинчалик тан олинмаслиги мумкинми?

Нодавлат олийгоҳларда ўқийдиган ёшларда қуйидаги саволлар бўлиши табиий:

Янги қарор чиққанидан кейин нодавлат университетлар диплом тан олинмаслиги мумкинми?
Мен ўқиётган нодавлат университет ёпилиб кетмайдими?
Аввало таъкидлаш лозимки, давлат дастури лоҳиясида ушбу янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлашда рақобатбардошликни ошириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилиши белгиланган.

Яъни нодавлат олий таълим ташкилотлари мавқени янада мустаҳкамлаш ва шароит яратиш назарда тутилган. Ҳозирги пайтда нодавлат университетлар юртимизда олий таълим қамровини ошириш ва ёшларнинг таълим олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда. Шундай экан лицензияланган нодавлат олий таълим ташкилотларида ўқиётганлар хавотир олмаса ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 31-моддасига мувофиқ, тегишли лицензияга эга нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар давлат олий таълим муассасалари дипломлари билан тенг даражада қабул қилинади.

Киритилди: 12:45 26.04.2024. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!