Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023/24 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони 293 тани ташкил этган.
Ушбу кўрсаткич 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан 235 тага кўпайган.
Йиллар кесимида фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони:
— 2018/2019-ўқув йили бошига – 58 та
— 2019/2020-ўқув йили бошига – 91 та
— 2020/2021-ўқув йили бошига – 102 та
— 2021/2022-ўқув йили бошига – 135 та
— 2022/2023-ўқув йили бошига – 194 та
— 2023/2024-ўқув йили бошига – 293 та