Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартиби белгиланди

Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3855, 11.06.2026 й.)

Мазкур низом нобуд бўлган ҳайвонлар жасадларини кўздан кечириш, ташиш, вақтинча сақлаш ва кремация қилиш тартибини белгилайди.

Кремация – нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини махсус техник ускуналар (крематорий) ёрдамида юқори ҳароратда ёндириш орқали уларнинг биологик қолдиқларини тўлиқ йўқ қилиш усули.

Низомга мувофиқ:

  • ҳайвон нобуд бўлганлиги аниқланганда ҳайвон эгаси ёки жасадни кўрган шахс томонидан масъул шахсга шу куннинг ўзида хабар берилиши;
  • жасад махсус транспорт ёки ёпиқ контейнерларда крематорийга олиб борилади;
  • кремациягача махсус жойда сақланади, сақлаш муддати қоидага кўра 24 соатдан ошмайди;
  • юқумли касаллик аниқланганда ёки ўлим сабаби номаълум бўлганда кремация амалга оширилади;
  • кремациядан кейин қолган кул ва қолдиқлар йўқ қилинади ҳамда далолатнома расмийлаштирилади.

Хавфсизлик талаблари:

  • ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади;
  • фойдаланилган жойлар ва ускуналар дезинфекция қилинади;
  • жасадларни очиқ ҳолда ташиш ва сақлаш тақиқланади.
Киритилди: Бугун 15:58. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!