Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нобел мукофоти совриндори Наргиз Муҳаммадий Эронда ҳибсга олинди

Нобел мукофоти совриндори Наргиз Муҳаммадий Эронда ҳибсга олинди

2023 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Наргиз Муҳаммадий Эронда ўтказилган хотира тадбирида ҳибсга олинди.

Наргиз Машҳадда шу ой ўз кабинетида ўлик ҳолда топилган адвокат Хосров Аликюрдини ёд этиш маросимида қўлга олинган.

Қайд этилишича, Наргиз Муҳаммадий 2024 йил декабрида вақтинчалик ҳибсдан озод этилган, у бир неча фаоллар билан бирга хотира тадбирида ҳибсга олинган.

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотни унинг Парижда яшовчи турмуш ўртоғи Таги Раҳмоний ҳам тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, Муҳаммадий бир қанча фаоллар билан бирга ҳибсга олинган.

Киритилди: 07:00 13.12.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!