Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Nissan" Россия ва Украинадаги фаолиятини бир йилга тўхтатди

"Nissan" Россия ва Украинадаги фаолиятини бир йилга тўхтатди

"Nissan" таъминот ва логистика муаммолари туфайли Россия ва Украинадаги фаолиятини бир йилга тўхтатди

Япониянинг "Nissan Motor" автомобилсозлик компанияси Россия ва Украинадаги фаолиятини бир йилга тўхтатди. Бу ҳақда компания бош директори Макото Учида 2021-молиявий йил якунлари бўйича ҳисобот тақдимотига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, таъминот ва логистика билан боғлиқ муаммолар туфайли шундай қарор қабул қилинган.

"Биз ҳисоботда Россия Федерацияси ва Украина бўйича маълумотларни ҳисобга олмадик. Операциялар бир йилга тўхтатилади, деб тахмин қиламиз", деди Учида.

Аввалроқ, Жанубий Кореянинг "Hyundai" автомобилсозлик концерни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги компаниянинг шўъба бренди "Kia" автомобилларини ишлаб чиқарадиган заводи ишини давом эттираётгани ҳақидаги маълумотни рад этган эди.

Компания матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Россиядаги завод барча ишлаб чиқаришни музлатиб қўйган ҳам ишни қайта бошлаш вақти ҳақида ҳали қарор қабул қилинмаган.

Киритилди: 13:50 14.05.2022. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!