Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

NIPAH вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган — Санэпидқўмита

NIPAH вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган — Санэпидқўмита

NIPAH — ҳайвонлардан инсонга юқадиган хавфли вирус бўлиб, кўршапалаклар орқали, шунингдек ифлосланган озиқ-овқат ва инсондан инсонга юқиши мумкин. Сўнгги йилларда вирус ҳолатлари асосан Ҳиндистон ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатларида кузатилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда ушбу вирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор, ушбу касалликни мамлакатимизга кириб келиш эҳтимол жуда паст.

Ҳиндистонга сафар режалаштираётганлар учун тавсиялар:

🔹 шахсий гигиенага риоя қилиш;
🔹 қўлларни совун билан тез-тез ювиш;
🔹 антисептик воситалардан фойдаланиш;
🔹 мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш;
🔹 текширилмаган сувни ичмаслик;
🔹 кўршапалак тишлаган ёки шикастланган меваларни истеъмол қилмаслик.

Агар иситма, кучли бош оғриғи ёки бошқа аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Киритилди: 19:15 26.01.2026. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!