Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан  енгил ўтади?  

Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан  енгил ўтади?  

Бугун АОКАҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.

- Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан енгил ўтади?

- Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади: томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш.

Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади.

Касаллик енгил кечишига  қуйидаги сабаблар тахмин қилинади:

Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;

Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга - чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;

Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;

COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам; 

Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антителалар хосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.

Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса хамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам касаллик оғир кечиши ҳолатлари кузатилиши ҳамда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
 

Киритилди: 12:26 15.08.2020. Ўқилди: 2678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!