Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Никол Пашинян партияси Арманистондаги парламент сайловларида ғалаба қозонди

Никол Пашинян партияси Арманистондаги парламент сайловларида ғалаба қозонди

Мамлакат Марказий сайлов комиссияси навбатдаги парламент сайловларида овозларни ҳисоблаб чиқишни якунлади, унда амалдаги бош вазир Никол Пашиняннинг "Фуқаролик шартномаси" партияси ишончли тарзда етакчилик қилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, "Фуқаролик шартномаси" 49,8 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи ўринда — россиялик ва арманистонлик тадбиркор Самвел Карапетяннинг "Кучли Арманистон" партиялар блоки (23,3 фоиз). Парламентга, шунингдек, собиқ президент Роберт Кочарян етакчилигидаги "Арманистон" партияси (9,9 фоиз) ва "Гуллаб-яшнаётган Арманистон" партияси (4 фоиз) кирмоқда.

Арманистон сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олганда, бу Пашинян партияси парламентда мутлақ кўпчилик ўринни қўлга киритишини англатади. Якуний натижалар сарҳисоб қилингач, 4 фоизлик тўсиқдан ўта олмаган партияларнинг овозлари парламентга ўтган сиёсий кучлар ўртасида шундай тақсимланадики, қайси куч кўпроқ фоиз тўплаган бўлса, унга қайта ҳисобланган овозларнинг каттароқ қисми тегади. Натижада, "Фуқаролик шартномаси" мутлақ рақамларда 50 фоиз овоз тўплай олмаган, бироқ қайта тақсимлашдан сўнг мамлакат парламентидаги жойларнинг тахминан 60 фоизига эга бўлади.

Никол Пашинян ҳали тундаёқ ўз партиясининг ғалабасини эълон қилди ва "Фуқаролик шартномаси" ҳукуматни бир ўзи шакллантиришига ишонч билдирди.

"Мен партиядаги барча ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман. Биз куну тун ишладик ва бу тарихий ғалабадир. Бу ғалаба армани халқига тегишли", — дея таъкидлади у.

Киритилди: Бугун 12:41. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!