Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Никол Пашинян Арманистон-Туркия чегарасидаги чегара пунктига ташриф буюрди

Никол Пашинян Арманистон-Туркия чегарасидаги чегара пунктига ташриф буюрди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Туркия чегарасидаги Маргара чегара пунктини кўздан кечирди.

Бош вазир Пашинян ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Армавир вилоятига иш сафари доирасида чегаранинг Арманистон томонидаги Маргара чегара пунктига ташриф буюрганини ёзди.

Пашинян ўз постида Маргара чегара пункти қиймати 1 миллиард драм (тахминан 2 миллион 575 минг доллар) бўлган лойиҳа доирасида модернизация қилинганини айтди.

Туркия ва Арманистон ўртасидаги чегара 1993 йилда Озарбайжон ҳудудларининг бир қисми Арманистон томонидан босиб олиниши туфайли ёпилган эди.

Бу даврда чегара фақат икки марта – 2023 йилнинг февралида 2023 йил 6 февралдаги Қаҳраманмарош зилзиласидан сўнг гуманитар ёрдамнинг ўтишига рухсат бериш учун очилган.

Киритилди: 23:25 26.07.2024. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!