Нигерияда қулаган бино вайроналари остида камида 11 киши қолиб кетди.
Бу ҳақда Daily Post нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса Кано провинциясидаги Кунтау қишлоғида (Гвала тумани) содир бўлган. Бино вайроналарини тозалаш давом этмоқда.
Газетанинг қайд этишича, қурилаётган бино қулаган ва вайроналар остида яна кўплаб одамлар қолган бўлиши мумкин.