Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нигерияда 3 кун ичида 500 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўғирлаб кетилди

A A A
Нигерияда 3 кун ичида 500 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўғирлаб кетилди

Нигерияда 6 мартдан 9 мартгача террорчилар ва қуролли гуруҳлар аъзолари 500 дан ортиқ тинч аҳолини, асосан мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетишди. Бироқ ҳукумат хавфсизлик муаммоларига ечим топа олмаяпти.

Бу даврда Борно, Кадуна, Бэнуэ ва Сокото штатларида уюштирилган ҳужумларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлди.

Биринчи ҳужум 6-9 март кунлари террор ташкилоти Боко Ҳарам томонидан амалга оширилган эди. Жангарилар 6 март куни Борно шаҳрида ўнлаб тинч аҳолини ўғирлаб кетган эди. Маълум қилинишича, қочқинлар лагери аҳолиси - аёллар ва болалар ўтин териб юрган ўрмонда ўғирлаб кетилган.

Ҳукумат аниқ қанча одам ўғирланганига аниқлик киритмади. Нигериянинг Daily Trust газетасининг БМТ вакили Муҳаммад Маликка таяниб хабар беришича, 200 киши ўғирлаб кетилган.

7 март куни номаълум қуролли шахслар Кадуна штатида 312 мактаб ўқувчисини, жумладан 187 бошланғич ва 125 ўрта мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетишган. Кейинчалик уларнинг 25 нафари қочиб, қайтишга муваффақ бўлган, бироқ 287 кишининг тақдири ҳозирча номаълум. Ўғирлаб кетилганлар орасида ўқитувчилар ҳам бор.

8 март куни қуролли шахслар Нигерия жанубидаги Бенуэ штатидаги жамоага ҳужум қилиб, 16 кишини ўлдирган ва камида 40 кишини ўғирлаб кетган.

Сўнгги ҳужум 9 март куни Сокото штатида содир бўлган. Қуролли шахслар мактабга ҳужум қилиб, дастлабки маълумотларга кўра, 15 нафар ўқувчини ўғирлаб кетишган.

Ҳужум ортидан хавфсизлик кучлари жиноятчиларни қўлга олиш учун операция бошлади. Африка Иттифоқи (АфУ) ҳужумларни қоралади ва ўғирланганларни озод қилишга чақирди.

Ўғирланган мактаб ўқувчиларининг оилалари Нигерия ҳукуматидан уларнинг фарзандларини қутқариш учун чора кўришни талаб қилмоқда.

Киритилди: 19:16 12.03.2024. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!