Нигер ва Чаддан америкалик ҳарбийларнинг асосий қисми олиб чиқилади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.
"Қўшма Штатлар Чаддан Америка ҳарбий кучларининг бир қисмини қайта жойлаштиришни режалаштирмоқда, уларнинг бир қисми аллақачон мамлакатни тарк этиши керак эди. Бу бизнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни кўриб чиқиш доирасидаги вақтинчалик қадамдир", — дея тушунтиради Райдер.
АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, АҚШ ва Нигер расмийлари 25 апрел куни Нигер пойтахти Ниамейда АҚШ қўшинларини тартибли ва масъулият билан олиб чиқиб кетиш бўйича музокараларни бошлаш учун учрашган. Улар келаси ҳафта ҳарбийларни олиб чиқиш жараёнини мувофиқлаштириши кутилмоқда.