Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Неймар жаҳон чемпионати нимчорак финалида Германияга қарши ўйнамаслиги мумкин

Неймар жаҳон чемпионати нимчорак финалида Германияга қарши ўйнамаслиги мумкин

Айни дамда Бразилия ўз гуруҳида катта эҳтимол билан биринчи ўринни эгаллайди. Кейинги гуруҳда эса Германия терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаши эҳтимоли катта. Агар гуруҳ босқичи учинчи турида “немис машинаси” Жанубий Кореяни ишончли тарзда мағлуб этса, иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқади.

Шунда мусобақа регламентига кўра, Бразилия терма жамоаси нимчорак финалда айнан Германия билан баҳс юритади. Айнан ана шу ўйинда Неймар майдонга туша олмаслиги мумкин.

Сабаби Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичи учинчи турида Сербияга қарши ўйнайди. Бордию ушбу матчда Неймар сариқ карточка оладиган бўлса, бу унинг учун иккинчи сариқ карточкага айланади ва ҳужумчи Германияга қарши кечадиган ўйинда майдонга туша олмайди.

Киритилди: 13:06 25.06.2018. Ўқилди: 5789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!