Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Неймар "Барселона"га ижара асосида қайтмоқчи

Неймар "Барселона"га ижара асосида қайтмоқчи

“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймар клубдан уни “Барселона”га ижарага беришни сўради, дея хабар беради sport.es.

Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли бразилиялик жароҳатидан тузалгач, собиқ жамоасига қайтишни хоҳлаган. У 2013 йилдан 2017 йилгача Каталония клубида ўйнаган. Қайд этилишича, клублар ҳали мумкин бўлган келишув бўйича музокараларни бошламаган.

Неймар ўтган ёзда "ПСЖ"дан Саудия клубига ўтган эди. Жорий мавсумда у “Ал-Ҳилол” сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:01 29.03.2024. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!