Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Нетаняху яна АҚШни танқид қилди

Нетаняху яна АҚШни танқид қилди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини яна қоралади ва АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдами «аранг тушаётганини» айтди.

Исроил раҳбари америкалик журналист Жейк Шерманга берган интервьюсида ўзи ва Байден маъмурияти ўртасида юзага келган муаммолар ҳақида гапириб, ўзининг энг яқин иттифоқчисини ўқ-дорилар ва қурол-яроғ кўринишидаги «қимматбаҳо ёрдам»ни бермаганликда айблади.

«Бир неча ой олдин биз жиддий муаммоларга дуч келганимизни сеза бошладик. [...] Ва биз уларни ҳал қила олмадик. Бу ҳозир жуда муҳим», - дея қўшимча қилди Нетаняху.

🔫 Нетаняхунинг айтишича, исроиллик ҳарбийлар унга АҚШ ҳарбий ёрдамини «зўрға ўтказиб юбораётгани» ҳақида шикоят қилган ва «муаммони ҳал қилмаган бир неча ойлик жимжимадор суҳбатдан кейин» муаммони оммага ошкор қилиш зарурлигини айтган.

Киритилди: 22:02 23.06.2024. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!