Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху дushanba куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан Флоридада учрашади. Томонлар Ғазода амал қилаётган сулҳ режасининг иккинчи босқичини муҳокама қилади.
Иккинчи босқич доирасида Исроил қўшинларининг Ғазодан чиқиши, ҲАМАС эса қуролларни топшириши керак. Айни масала музокаралардаги энг жиддий тўсиқлардан бири ҳисобланади.
Учрашувда, шунингдек, Ғазо учун вақтинчалик бошқарув тузилмаси ва халқаро барқарорлаштириш кучларини жойлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.