Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяху ва Трамп Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Нетаньяху ва Трамп Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди.

Бу ҳақда Ynet нашри Нетаньяхунинг идорасига таяниб маълум қилди.

Хабарга кўра, суҳбат Исроил Вазирлар Маҳкамасининг хавфсизлик йиғилиши бошланишидан олдин бўлиб ўтган ва ярим соатдан кўпроқ давом этган.

"Трамп Нетаньяхуга Хитойга ташрифи натижалари ҳақида маълумот берди ва улар Эрон атрофидаги вазиятни ҳам муҳокама қилишди", дейилади баёнотда.

Баёнотда шунингдек, икки томон Эронга зарбаларни қайта бошлаш имкониятини муҳокама қилгани аниқлик киритилди. "Трамп қарор қабул қилиши керак. Агар у ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга қарор қилса, эҳтимол Исроил ҳам бунга қўшилади", дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 10:11. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!