Исроил Мудофаа Кучлари Бош вазир Беньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазири Исраэл Кацнинг буйруқларига биноан Ливанга зарбаларни тўхтатмоқда.
Бу ҳақда Исроилнинг N12 канали манбага таяниб хабар берди.
"Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш буйруғини олди. Исроил қўшинлари Сариқ чизиқ ичида қолади ва агар "Ҳизбуллоҳ" келишувни бузмаса, Исроил ҳам ҳужумкор фаолиятни тўхтатади", дейилади баёнотда.
Хабарга кўра, бу қарор Исроил ва АҚШ сиёсий раҳбарияти ўртасидаги келишувдан сўнг, Нетаньяху "Ҳизбуллоҳ"нинг сулҳни бузгани сабабли Ливанга зарбаларни кучайтиришни буюрганидан бир кун ўтиб қабул қилинди. Сўнгги 24 соат ичида АҚШ президенти Дональд Трамп икки томон ўртасида сулҳни талаб қилди.
Аввалроқ Эрон Исроил ва АҚШ барча жабҳаларда сулҳ келишувини бузганини таъкидлаб, Ҳормуз бўғозини кемалар учун ёпганини эълон қилган эди.