Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нетаньяху: "Эрон ва "Ҳизбуллоҳ"га қарши кураш ҳали тугамади"

Нетаньяху: "Эрон ва "Ҳизбуллоҳ"га қарши кураш ҳали тугамади"

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўз мамлакати ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тўлиқ сақлаб қолишини ва Ливан "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг ҳар қандай таҳдидларига қаттиқ жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Нетаньяху бу баёнотни давлат телевидениесида эфирга узатилган нутқида айтди.

У Эрон ва у қўллаб-қувватлаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳи заифлашганини ва Исроил ҳудудига ҳужумлар тўхтаганини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, агар Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга ҳужумларни қайта бошласа, ҳукумат қатъий жавоб қайтаради ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.

Исроил бош вазири шунингдек, Эрон ва "Ҳизбуллоҳ"га қарши кураш ҳали тугамаганлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!