Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Энди Бернем даврида Буюк Британия «яккаланган давлат»га айланганини айтди.
Исроил бош вазири икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳам заифлашаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, Британия ҳукумати «ўз сайловчиларига ёқиш учун барча чегаралардан ўтмоқда».
Нетаньяху Британия ҳукуматини Исроил аҳоли пунктларига қарши санкциялар жорий этгани учун «мислсиз иккиюзламачилик»да айблади. Унинг айтишича, Британия бош вазири Энди Бернем Ғарбий соҳилдаги аҳоли пунктларига қарши санкцияларни Исроил Буюк Британияга Фэйрфорд ҳарбий-ҳаво кучлари базасида тайёрланаётган теракт ҳақида разведка маълумотларини тақдим этганидан «деярли бир кун ўтиб» жорий қилган.
«Бу мислсиз иккиюзламачилик. Британияга тайёрланаётган ҳужумлар ҳақида маълумот бериб, қанча инсон ҳаётини сақлаб қолганимизни билмайман», — деди Нетаньяху Daily Mail газетасига.
«Бу тўхтатилди. Бунинг олди олинди», — дея қўшимча қилди у.
Исроил бош вазирининг таъкидлашича, разведка маълумотлари бўлмаганида ҳужум «эҳтимол амалга оширилган бўларди» ва қанча британиялик ҳалок бўлиши мумкинлигини ҳеч ким билмайди.