Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Неслихан Атагуль ва Бурак Ўзчивит ўртасида зиддият юзага келди

A A A
Неслихан Атагуль ва Бурак Ўзчивит ўртасида зиддият юзага келди

Таниқли турк актёрлари Неслихан Aтагул ва Бурак Ўзчивит ўртасидаги зиддиятли муносабатлар Туркия оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди. Шу сабабли, журналистлар яна нима содир бўлаётганини ва нега Неслихан оммавий ахборот воситаларидан унинг олдида Буракнинг исмини айтмасликни илтимос қилишини сўраб, Буракка мурожаат қилишди.

Неслихан билан суҳбатдан сўнг актёрлар атрофидаги зиддият кучайиб кетди, актриса журналистлардан унга ва эрига Ўзчивит ҳақида саволлар бермасликни илтимос қилиб, сабабини тушунтиришдан бош тортганди.

Буракнинг ўзи сабабини тушунтирмади. Журналистларнинг "Неслихан Aтагул билан зиддиятнинг сабаби нима ва у ҳақиқатан ҳам мавжудми?" деган саволини актёр эшитмаганга олди.

Журналистлар ўзларининг саволларига жавоб ололмаганларига қарамай, актёрларнинг яқин доирасига мурожаат қилишди.

“Бундай низо йўқ. Ҳамма нарсани сиз журналистлар ўйлаб топгансиз. Муболаға қилишни ва сўзларни контекстдан "юлиб олиш"ни яхши кўрасиз. Aслида Неслихан ва Бурак ўртасидаги тушунмовчиликнинг сабаби —  ОAВ. Aхир, агар сиз улар орасидаги гўёки романтикага оид бир воқеани ўйлаб топмаганингизда эди, унда улар турмуш ўртоқлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмас эдилар ва бир-бирларидан узоқлашишга ҳеч қандай сабаб бўлмасди», – деди Буракнинг яқин доирасидаги продюсер.

Эслатиб ўтамиз, Бурак Ўзчивит ва Неслихан Aтагул ўзбек киноихлосмандларига "Севги изтироби" сериали орқали яхши таниш.

Киритилди: 14:25 09.12.2020. Ўқилди: 5985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!