Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Непалдаги тошқинлардан етган зарар 2,56 миллиард долларга баҳоланди

Непалдаги тошқинлардан етган зарар 2,56 миллиард долларга баҳоланди

Непалда 26 август куни юз берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида уй-жойлар, мол-мулк ва инфратузилмага етган зарар камида 387,5 миллиард Непал рупияси, яъни 2,56 миллиард долларни ташкил этган. Бу ҳақда мамлакат Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий бошқармаси раҳбари Дхарма Раж Упрети Reuters’га маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, офатдан кейинги дастлабки тўрт ойда йўлларни тиклаш, вақтинчалик бошпаналар қуриш, ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш ва электр тармоқларини қайта тиклаш учун тахминан 52,6 миллион доллар талаб этилади. Бу ҳозирча дастлабки ҳисоб-китоб бўлиб, кейинчалик зарарнинг батафсил баҳоси тайёрланади.

Тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда қарийб 20 мингта уйни қайта қуриш зарур. Шулардан камида 7,5 мингтаси бутунлай вайрон бўлган.

Офат 26 август куни Хитой билан чегарадош ҳудудда музликнинг қулаши оқибатида юз берган. Муз, тош ва лой оқими Тришули дарёси бўйлаб пастга ҳаракатланиб, қишлоқлар ва инфратузилма объектларини вайрон қилган. Reuters’нинг 4 сентябрдаги маълумотига кўра, қурбонлар сони 1 250 нафардан ошган, 4 200 дан зиёд киши бедарак қолмоқда.

Қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:37 04.09.2026. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!