Непал шимолидаги Расува тумани ва унинг атрофида, Хитой билан чегара яқинида юз берган кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 162 кишига етди.
"The Kathmandu Post" газетасининг хабар беришича, кучли сув оқимлари оқизиб кетган одамларни қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва қурбонлар сони ортиши мумкин.
Непал Табиий офатлар хавфини камайтириш ва оқибатларини тугатиш миллий бошқармаси маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида кўплаб аҳоли пунктлари, маъмурий бинолар ва хусусий мулкларга жиддий зарар етган.