Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Немислар гўшт танқислиги ҳақида огоҳлантирилди

Немислар гўшт танқислиги ҳақида огоҳлантирилди

Келгуси ойларда немислар гўшт маҳсулотлари танқислигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Германия фермерлар уюшмаси бош котиби ўринбосари Удо Хеммерлинг Der Spiegel журналига берган интервьюда айтди.

Германияда озиқ-овқат нархининг ошиши ҳақидаги хабарлар деярли ҳар куни пайдо бўлмоқда. Амалдорнинг сўзларига кўра, яқинда танқислик гўшт маҳсулотларига ҳам таъсир қилади.

Германияда гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми пасайиб кетди, чорва учун ем нархи ҳам кескин ошди.

Бундан аввал Германия Қишлоқ хўжалиги вазири Жем Оздемир немисларни озиқ-овқат маҳсулотларни етказиб беришдан қурол сифатида фойдаланаётган Россияга қарши курашиш учун камроқ гўшт ейишга чақирганди.

Киритилди: 14:36 14.04.2022. Ўқилди: 4421 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!