Нашрнинг хабар беришича, энг йирик тоифадаги янги ва замонавий танкерлар нархи 130 миллион доллардан ошиб кетди. Бу 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Қайд этилишича, Ҳўрмуз бўғозидаги кемаларга қилинган ҳужумларга қарамай, Форс кўрфазида тўпланиб қолган нефтни олиб чиқишга уринишлар фонида танкерларга талаб ортиб бормоқда.