Нефт нархи йил давомида юқори даражада қолса, Россия уни сотишдан қўшимча 40 миллиард долларгача даромад олиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg.
Бу ҳақда агентлик бир нечта Европа ҳукуматларининг таҳлилий маълумотларига таяниб ёзмоқда.
Агар АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий можаро тез орада якунланиб, Ҳўрмуз бўғози очилса ва нефт нархи уч ой ичида аввалги қийматларига қайтса, унда Россиянинг нефт сотишдан оладиган қўшимча даромадлари 10 миллиард долларгачани ташкил этади.
Бундан ташқари, Москва суюлтирилган табиий газ, қимматлашган алюминий ва ўғитлар сотувидан ҳам фойда кўриши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши фонида Россия нефтининг сотилиши мамлакатга 2 миллиард доллардан ортиқ бўлмаган қўшимча маблағ келтиришини айтган эди.